Telegram Group Search
#ибрат

Юсуф алайҳиссалом маълум вақт зиндонда ётганлар. Зиндонда олдиларида яна бошқа икки киши ҳам бор эди. Юсуф алайҳиссалом ҳам қалбан ҳам суратан ниҳоятда гўзал инсон эдилар. Лекин Аллоҳ азза ва жалла иккала шерикларини у кишидан олдинроқ зиндондан чиқарди. Шериклари чиққандан кейин ҳам яна бир неча йил Юсуф алайҳиссалом зиндонда қолиб кетдилар.

Биринчи шериклари зиндондан чиқди ва оддий бир хизматкор бўлди.

Иккинчи шериклари зиндондан чиқариб қатл этилди.

Юсуф алайҳиссалом эса бир қанча вақтдан кейин зиндондан чиқиб, Мисрнинг Азизи - Бош вазирига айландилар!

Аллоҳ таоло ниманидир кечиктираётган бўлса, гўзаллаштираётганидандир!
Сабрли бўлинг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Шу овози билан Хитойлик бу қўшиқчи ҳар йили юзлаб концерт бериб, йилига миллионлаб доллар даромад қилар экан. 😁😄😂

Аллоҳ назар солмаса, эшшак бозорида даллол ҳам бўлолмайсан, дегани шу бўлади.

Аҳмоқ бўлиб, болаликдан вокалга қатнаб "овоз чиқариб", консерватория ёки санъат ва маданият олийгоҳини ҳонандалик, вокал йўналишларини тамомлаган ашулачилар кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Бир рассом гўзал расм чизди. Ва уни кўпчилик йиғиладиган жойга қўйиб, синаб кўрмоқчи бўлди. Расмни қўйиб, тепасига ёзиб қўйди: "Кимда-ким бу расмда озгина бўлсада камчилик кўрса, устига қизил қалам билан белги қўйсин".

Кечқурун келиб қараса, расм қизил бўёққа тўлиб кетибди. У устози олдига бориб расомчиликдан воз кечмоқчилигини айтади.
— Йўқ, — деди устози унга. — Сен яхшиси иборани ўзгартир: ким расмда камчилик кўрса, уни тузатсин, деб ёзиб қўй.

Рассом устозининг айтганини бажарди. Буни қарангки, орадан бир неча кун ўтса ҳам, расмга ҳеч ким яқинлашмади.
— Кўрдингми, — деб кулди рассомнинг устози. — Бу ҳаётда ҳамма нарсадан хато топадиганлар кўп, бироқ шу хатони тузатадиган — ислоҳ этадиганлар жуда кам.

Бир касб ё хунарни бошини тутдингизми, уни охиригача олиб боринг.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ким жаннатни истаса

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади:
«Аллоҳ таоло жаннатни ва дўзахни яратди. Сўнгра Жаброил алайҳиссаломни чақириб:
– Эй Жаброил! Жаннатга бориб, унинг аҳлига тайёрлаб қўйган неъматларимга бир боқ,– деди. Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом бориб кўриб келди ва:
– Эй Раббим! Жаннатни бориб кўрдим, – деди. Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Жаннатни эшитган одам у ерга кирмай қолмайди, – деди Жаброил алайҳиссалом. Шунда Аллоҳ таоло:
– Бориб яна бир марта кўриб кел, – деб буюрди.
Аллоҳ таоло жаннатга амр қилди, у макориҳлар, қийинчиликлар, нафсга оғир келадиган нарсалар билан ўралиб олди.
Жаброил алайҳиссалом бориб кўриб келдилар. Аллоҳ таоло:
– Жаннат қандай экан? – деди Аллоҳ таоло. Жаброил алайҳиссалом:
– Эй Раббим! Жаннатга бирон киши туша олмайди деб қўрқаман, – деди. Аллоҳ таоло:
– Энди дўзахни кўриб кел-чи, – деб буюрди.
Жаброил алайҳиссалом бориб жаҳаннамни кўриб келди.
Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Парвардигорим, дўзахни эшитган одам борки, унга тушмайди, – деди. Аллоҳ таоло:
– Яна бир марта кўриб кел, – деди ва дўзахга "Сен лаззатлар билан, маишат, кўнгилхушлик ва мол-дунё билан ўралиб олгин", деб амр қилди.
Жаброил алайҳиссалом қайтиб келди.
Аллоҳ таоло:
– Қандай экан? – деди. Жаброил алайҳиссалом:
– Эй Раббим! Дўзахга кирмаган одам қолмайди деб қўрқаман, чунки у буткул лаззат билан ўралган, – деди».

Хар бир мусулмонга жаннатга кириш насб қилсин!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
«2024 йилда “яҳудийлардан сотиб олманг”». Германиялик телебошловчи Исроил билан боғлиқ товарларни бойкот қилишга чақирмоқда

Ҳелен Фарес 29 ёшда ва у Германияда катталиги жиҳатидан иккинчи ўриндаги минтақавий SWR (Südwestrundfunk) телерадиокомпаниясида ишлайди. Журналист аёл бу каналда MixTalk форматидаги телемунозаралар ўтказади. Яқинда у ижтимоий тармоқларда товарларнинг Исроилга алоқадорлигини аниқлаб берувчи уяли алоқа иловасини реклама қилди. Мисол учун, Danon фирмаси ишлаб чиқарувчи шоколодли коктейли тақиқ остига тушди. Чунки компаниянинг таъсисчиси яҳудий миллатига мансуб Исҳақ Карассо бўлади.

Ҳеленнинг бу ҳаракатлари яҳудийларни талвасага солиб қўйди. Улар ижтимоий тармоқларда нацистлар 1933 йилда иқтидорга келганларида (“яҳудийлардан сотиб олманг”) шиорини жорий қилганини эслата бошладилар.
Ажабтовур даврлар келди. Ҳатто немислар ҳам Исроилнинг товарларини бойкот қилаётган пайтда, бизикилар дастурхонларини яҳудларнинг товарлари безаб турибди...

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“МАШҲУРЛАРГА СИҒИНИШ”

АҚШнинг Вержиния штатида, инсонлар ўртасида ўтказилган тадқиқотда олимлар, қизиқарли натижаларни қўлга киритган.
Унга кўра, “Машҳурларга сиғиниш” ва ақлий тестлардаги салбий натижалар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган. Ўз вақтини машҳур инсонлар ҳаётини кузатиш билан ўтказадиган одамлардан олинган турли фанлар бўйича ақлни ўлчашга қаратилган тест натижалари ҳам, сўз бойлиги ҳам, рақамли топшириқларни ечиш натижалари ҳам жуда паст чиққан.

Хулоса, бировни ҳаётини ковламасдан ўз ҳаётингизни яхшилашга урининг. Таниқли инсонлар ҳақида маълумот титкилагандан ўз шахсингизни ривожлантириш хусусида бош қотиринг. Китоб ўқинг, спорт билан шуғулланинг, энг камида санъатнинг у ёки бу туридан биттаси билан албатта шуғулланинг. Она тилингиздан ташқари камида иккита хорижий тилни профессионал даражада билишга интилинг.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эримнинг топганида барака йўқ, дейдиган аёллар эшитсин...

Эрингизнинг баракаси - бу сизсиз...

Аёлларга юбориб қўямиз, эшитиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
Forwarded from Uzantikor
Ўзбекистонда электромобиль сотувчи автосалонлар раҳбарлари автомобиль импортига чекловлар қўйилиши сабабли президентга мурожаат билан чиқди. Улар «400 дан ортиқ тадбиркор боши берк кўчага кириб қолганини» айтиб, давлат раҳбаридан чекловларни олиб ташлаш ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўради.

«Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди», — деди тадбиркор.

👉 @Uzanticor
#ибрат

• Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз.
• Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз.
• Хафа бўлманг! Сиқилманг!
Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди.
• Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди.
• Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ.
• "Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.
• Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими, биз қоча олсак?
• Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият мўминлик белгисидир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мана поля...»

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#ибрат

• “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
• “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
• “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
• “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
• “Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
• “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
• “Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
• “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
• “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
• “Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
• “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Suv tanamizga turlicha ta’sir ko’rsatadi..

Eshiting va tafakkur qiling!

Manba: Endi bildim

@Tafakkur3
“ИНСОН ЎЛИМИ ОЛДИДАН НИМАДАН АФСУСЛАНАДИ?”

“Титаник” кемаси ҳалокатга учраганда унинг бортида миллионер Жон Жейкоб Астор IV ҳам бор эди. Унинг банк ҳисоб рақамидаги пул 30 та “Титаник”ка ўхшаган кема қуришга етарди. Ўлим хавфи билан юзма-юз келган Астор IV, унинг дунёқаршича маънан тўғри қарор қабул қилади: қайиқдаги ўрнини қўрқиб кетган икки нафар болакайга бўшатиб беради. Америкадаги “Macy's” йирик дўконлар тармоғининг эгаси Исидор Штраус: “мен ҳеч қачон бошқалардан олдин қутқарув қайиғига чиқмайман”, -дейди. Униг хотини ҳам қайиққа ўтиришдан бош тортади ва ўз жойини яқинда ёллаган хизматкори Эллен Бердга беради. Аёл ҳаётининг сўнгги дақиқаларини эри билан бирга ўтказишни лозим кўради. Бу бой-бадавлат одамлар ўзларининг маънавий принципларидан чекинишдан кўра бойликлари ва ҳатто ҳаётларидан мoсyво бўлишни афзал кўришади. Уларнинг маънавий қадриятлар фойдасига танлаган йўли инсоният цивилизацияси ва одам табиатининг нақадар ёрқинлигини намойиш этади.
Архимандрит (монахларнинг епископгача бўлган олий монахлик унвони. Таржимон) Тихон Шевкунов кунларнинг бирида шундай деган эди: “Мен одамларнинг ўлимидан олдин тавба-таззарусини кўп марта тинглашимга тўғри келган. Улар ўз таззаруларида ортиқча миллион ишлаб топмаганларидан, ҳашаматли уй қура олмаганларидан, ишда муваффақият қозона олмаганларидан ҳеч қачон қайғурмайдилар, афсус-надомат чекмайдилар. Аммо одамлар умрларининг сўнгги нафасида биринчи навбатда эзгу ишлар қила олмаганларидан, яқинларига яхшилик қилиш ва ёрдам бера олмаганларидан, қўллаб-қувватламаганларидан ва ҳатто тасодифий танишлари корига ярамаганларидан астойдил хафа бўладилар, афсус чекадилар”.
Одамлар маънавиятдан мусово бўлмаслик, ахлоққа таянишлари ва фазилатлар эгаси бўлишлари қанчалик муҳим! Шундай одамлар орамизда борми? Албатта бор...
Олийжаноб характерга эга бўлиш ҳаётдан, айниқса бойликдан кўра қимматли ва қадрлидир.

Жалолиддин Сафоев таржимаси.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Эрнест Хемингуэй икки жаҳон урушларида иштирок этди. Биринчи жаҳон урушида миномёт ўқларига учраб, 206 та жароҳат олиб, 26 та(осколка) метал парчалари жисмида қолиб кетди.
У Сибир куйдургиси, тери саратони, пневмония, диабет, гепатит ва безгак билан оғриди. У икки бора авто ҳалокат ва ҳатто бир марта авиаҳалокатга учраб, буйрак ва талоқ ёрилиши, бош чаноғи суягида дарз кетишни бошидан ўтказди. Жароҳатланган умуртқа суякларининг сиқилиб қолиши ҳам уни ҳаракатдан тўхтата олмади.

У 1961 - йили 62 ёшида дунёдан ўтди.

Қўрқоқлик умирни узайтириб, жасурлик ўлимга сабаб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолат ва вазиятда бўлманг тақдирингизда бори албатта бўлади. Тақдир эса Аллоҳдан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Давлат хизматчиларига иш самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар

1. Кунингизни олдиндан режалаштиринг. Тунда ёки тонгда эртаси куни бажариладиган муҳим ишларни режалаштиринг.

2. Муҳим ишларни ҳар бир деталигача ўйлаб олинг. Муҳими қайси ишлар энг муҳими эканлигини тўғри аниқлаб олиш ва шуларни бажаришга устуворлик қаратиш.

3. Вақт ва вазифаларни самарали тақсимлаш учун "Помодоро" ёки GTD (Getting Things Done) усулларидан фойдаланинг.

4. Диққатингизни бўлманг.
Этиборингизни бўладиган барча гаджетларни ўчиринг, ўзингиз учун қулай иш шароитини яратинг.

5. Мунтазам танаффус қилинг.
Дам олиб, диққатни жамлаш учун ҳар соат бошида танаффус қилинг.

6. Ишларни кейинга сурманг.
Ишлар йиғилмаслиги учун уларни ўз вақтида ва жойида ҳал қилинг.

7. Ҳамкасблар билан мулоқот қилинг.
Самарали ечим топиш учун муаммо ва вазифаларни муҳокама қилинг.

8. Иш режасига қатъий амал қилинг.
Иш ва шахсий ҳаётингизда мувозанат сақлаш учун ишга вақтида келиб, вақтида кетинг.

9. P.S: Бизни кузатинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима сизга ҳаётий қувват баҳшида этади ва нима сизнинг ҳаётий қувватингизни тортиб олади?

Буржлар кесимида.

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи қадри…

Ўзи бир соат дарс ўтолмасдан ўқитувчига ақл ўргатадиган одамлар кўпайиб кетди.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Толибон сўзчисининг муовини: Қориндаги газни чиқариб юбориш Ислом дини усулларига хилофдир. Бир марта ўсирганга 50 афғоний жарима соламиз. 😂😂😂

Ана... , шу кунларгаям етиб кедик.
Сиздан илтимос, бу хабарни тарқатманг, яна қонун чиқарувчи битта-яримта бадбахт ўқиб қолиб тафаккур қилиб юрмасин. 🤣🤣🤣

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент дунёда содир бўлаётган воқеалар хусусида гапирди.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Орскдаги тўғон кемирувчилар туфайли ёрилиб кетибди.

Бу ҳақида тўғонни қурган қурилиш компанияси директори Ўрисистоннинг Биринчи каналида маълум қилган. Унинг фикрича, 10 йил аввал қурилган 1 миллиард рубллик тўғон хар ҳил кемирувчилар ҳужумига дош бера олмаган эмиш. 😂

P.S.: Бизда 2020 йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишида балиқлар айбдор бўлганлиги хақида гап сўз тарқалган эди. 😁

Нақадар ўхшаш вазият-а? Коррупция аралашган ҳамма нарса мана шундай якун топади. Унутмайлик, тараққиётнинг кушандаси бу порахўрликдир, унга бутун жамият бўлиб курашмасак ривожланиш ҳақида ўйламасак ҳам бўлади.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
2024/05/01 01:36:18
Back to Top
HTML Embed Code: